БМТ вакиллари Ашхободда туркманистонлик тадбиркорлар билан ишсизлик муаммоларини муҳокама қилдилар

Жумагули Аннаев

АШХОБОД – Пайшанба (27 июнь) куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) миссияси аъзолари Ашхободда Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмасига (ТСТУ) ташриф буюриб, ишсизликнинг зарарли оқибатларини муҳокама қилдилар, деб хабар берди ТСТУдаги аноним манба.

Миссияга БМТнинг аксилтеррор фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими раҳбари Кристофер О. Доннелл раҳбарлик қилди. Ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар экстремизмнинг сабаблари ҳисобланади.

Томонларнинг тасдиқлашича, ишсизлик муаммосини ҳал этиш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларга қарши курашга ёрдам беради.

Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 60 фоизи ишсиз.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 14 июнь куни туркман ёшларини меҳнат бозорига мослаштиришга қаратилган кўмак дастурини тасдиқлаган.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha